Бош прокуратура Фарғона вилояти хокими бўйича суриштирув бошлади

14 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоезув тарқалган эди.

Унда Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг «жанозаси ўқилмагани» учун Қува тумани ҳокимини тергаган.

Бугун, 19 декабрь куни Бош прокуратура томонидан интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга мансублиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани ҳақида маълум қилинди.

"Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади", дейилган баёнотда.