Бошқарма бошлиғи иқтидорли ёшлар билан учрашди
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева она тили ва адабиёт, ўзбек тили, рус ва хорижий тиллардан ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиби бўлган бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар билан учрашди.
Бошқарма бошлиғи ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, қайси олий таълим муассасасига ҳужжат топшириши ва келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашди.
Суҳбат давомида ўқувчиларга фан олимпиадасининг республика босқичига мустаҳкам тайёргарлик кўриш зарурлиги ва уларнинг натижалари Самарқанд вилояти натижаси эканлиги ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг ўқувчилар билан олимпиаданинг республика босқичига тайёргарлиги, билим даражасини яна бир бор аниқлаш мақсадида диагностик тест синов машғулотлари ўтказилиб, фан методистлари томонидан таҳлил қилинди.
Ушбу тадбир давомида ўқувчилардан тест ва ёзма ишлар олиниб, бўшлиқ мавзулари аниқланди ҳамда улар устида ишлаш бўйича методик тавсиялар берилди.
Ўқувчиларга бошқарма бошлиғининг бадиий китоблардан иборат эсдалик совғалари топширилди.
Д.Абдураҳмонова,
вилоят халқ таълими бошқармаси методисти.