Ботиржон яхшилар кўмагига муҳтож

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган масала – турк актёри билан бирга овқатланиш, суратга тушиш учун фалон минг доллар сарфлаган юртдошларимизнинг хатти-ҳаракатидан ранжиб турган пайтимизда Пайариқ тумани Янги ҳаёт қишлоғида яшовчи Шаҳло Раҳматуллаева 6 ёшли ўғли Ботиржоннинг қулоғи эшитмаслиги, уни операция қилиш учун имконияти етмаётганини айтиб қолди.

Шу гапни эшитдику, Ботиржонга ёрдам берадиган инсонлар топилиб қолар деган умидда Шаҳло Раҳматуллаева номига очилган пластик карточка рақами (8600 1306 3521 9522) ва транзит ҳисоб рақамини эълон қилишга жазм этдик.