Британия ҳукуматига Борис Жонсон яна қайтиши мумкин

Бироқ букмекерлар бу галги курашларда келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган Риши Сунак (молия вазирлигининг собиқ раҳбари)ни фаворит деб ҳисоблашмоқда.

Трасс партия томонидан берилган мандатни бажара олмаслигини тан олди

Трасс қирол Чарлз III ни ўз лавозимини тарк этаётганидан хабардор қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, энди Консерваторлар партияси ҳукуматни бошқарувчи янги лидерни сайлаш учун сайловларни амалга оширади. У ўзининг истеъфосини мамлакатдаги иқтисодий ва халқаро беқарорлик даврида лавозимга ўтиргани билан боғлаган. Аёл фаолиятини бошлаган пайтда фуқаролар ва компаниялар тўловларини қандай тўлаш борасида бош қотираётган оғир бир маҳал давом этаётганини таъкидлади.

— Путиннинг Украинадаги ноқонуний уруши бутун қитъанинг хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Мамлакатимизда эса иқтисодий ўсиш анча вақтдан буён жуда паст, - дея давом этди бош вазир. - Мен Консерватив партия томонидан буни ўзгартириш мақсадида сайланганман. Биз энергия тўловлари бўйича таклифлар бердик ва миллий суғурта тўловларини қисқартирдик. Брексит туфайли қўлга киритилган эркинликдан фойдаланиб, паст солиқлар билан тез иқтисодий ўсиш йўлини белгилаб олган эдик.

Вазиятдан келиб чиқиб, айни дамда Трасс Консерватив партия томонидан берилган мандатни бажара олмаслигини тан олган.

Aввалроқ бош вазир ўзининг солиқни қисқартириш ташаббуслари учун қаттиқ танқидга учраган эди, у мақсадига эришиши учун мамлакатнинг Молия вазирини ўзгартиришига тўғри келган ва эълон қилинган бюджет режаларини ҳам бекор қилган.

Сўнгги ҳафталарда Британиядаги социологик тадқиқотлар тарихида консерваторларнинг машҳурлиги рекорд даражага тушиб кетди.

Трасс беш ҳафта олдин Консервативлар партияси раҳбари ва бош вазир этиб сайланганди. Ҳозирча у янги бош вазир сайланмагунча ўз лавозимида қолади.

Мухолифатдаги Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер зудлик билан умумий сайлов ўтказилишини талаб қилди. Бу талабга Либерал-демократлар ва Шотландия миллий партияси етакчилари ҳам қўшилди.

Лиз Трасснинг айтишича, консерваторлар янги раҳбарини бир ҳафта ичида сайлайди.

Эслатиб ўтамиз: Лиз Трасс ҳокимият тепасида бор-йўғи 45 кун бош вазир лавозимини ушлаб турди. У Британия тарихида энг қисқа вақт Бош вазири фаолиятини олиб борган вазир сифатида қолади.

Лиз Трасснинг муаммолари жорий йилнинг 23 сентябрь куни янги тайинланган Молия вазири ишга тайинланган кунда бошланди. Квази Квартенг молиявий бозорларда жиддий беқарорликни вужудга келтирган янги мини-бюджетни тақдим этди.

Бу ҳолат парламент партиясини қаттиқ ғазаблантирди.Бош вазирнинг бугун истеъфога чиқиш масаласи чоршанба куни кечқурун Жамоатчилик палатасида қизғин баҳс-мунозаралар туфайли белгиланди. 

Истеъфо ҳақидаги эълондан сўнг дарҳол молиявий бозорлар бу янгиликка хотиржам муносабат билдиришди: эълондан сўнг фунт аввалига дарҳол кўтарилди, сўнг яна 1,12 доллар даражасига қайтди.

Лиз Трасснинг нутқидан сал олдин, молиявий таҳлилчилардан бири вазиятни изоҳлаб туриб, танг аҳволда қолган бозорлар нима бўлаётганини даҳшат билан кузатиб турган.

Трасснинг вориси партияни бирлаштириши керак ва бу осон эмас 

Яқин кунларда янги бош вазир пайдо бўлиши кутилмоқда. 

Консерватор депутатлар Консерватив партия аъзолари ўртасидаги рақобатдан қочиш учун уни ўз ичларидан чиқишига умид қилмоқда. Бундай ҳолда, янги бош вазирни сайлаш бир неча ой давом этади.

Бу янги бош вазир (агар партияни бирлаштира оладиган одам топилса) жиддий легитимлик муаммосига дуч келади.

Агар янги бош вазир Жамоатлар палатасида кўпчилик овозни қўлга кирита олса, у навбатдаги умумий сайловлар ўтказилгунга қадар хизмат қилиш конституциявий ҳуқуқига эга бўлади.

Борис Жонсон яна бош вазир бўлиши мумкинми?

Назарий жиҳатдан, ҳа. Қандай бўлмасин, қонун нуқтаи назаридан, Жонсонга ўз номзодини торилар етакчиси лавозимига қайта эълон қилишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди, шунда у партия ичидаги сайловларда ғалаба қозониб, Даунинг-стритга шов-шувли истеъфосидан кейин икки ой ўтгач тез вақт ичида қайтиши мумкин.

Эҳтимол, у айнан шундай қилади ҳам. Нима бўлганда ҳам унинг узоқ йиллик ҳамкасби Надин Доррис 2019 йилда бўлиб ўтган умумий сайловда британияликлардан ишонч мандатини Жонсон олганини эслатиб, аллақачон шундай ташаббус билан чиққан. Ва уни дарҳол яна тўрт нафар партиядош депутат қўллаб-қувватлади.

Бу сафар консерваторлар етакчини ўта шошқалоқлик билан сайланаётгани (сўнгги 12 йил давомида ҳокимиятга қайтишга уринган ва энди ниҳоят бунинг учун имконият борлигини ҳис қилган лейбористларнинг кучли босими остида) Бориснинг фойдасига ўйнаши мумкин. Партия етакчиси лавозимига янги шахслар ва кутилмаган номзодларни кутишнинг ҳожати йўқ. Бу, албатта, Жонсоннинг ғалаба қозониш имкониятларини оширади.

Times сиёсий шарҳловчиси Стивен Свинфорнинг фикрича, Жонсоннинг ўзи раҳбарлик лавозимига ўз номзодини илгари суришга тайёр ва ҳозирда, нашрга кўра, маслаҳатлашувлар ўтказмоқда, сайловларда партия аъзоларидан ёрдам олишга ҳаракат қилмоқда.

Бундан ташқари, Times газетасининг ёзишича, Прити Пател Жонсоннинг номзодини қўллаб-қувватлашга аллақачон рози бўлган, у Жонсоннинг бутун бош вазирлик муддати давомида Ички ишлар вазирлигини бошқарган. Ҳомийси шов-шувли истеъфога чиққанидан сўнг, у Лиз Трасс қўл остида ишлашни истамай, ўз лавозимини тарк этди ва яна оддий парламент аъзосига айланди.

Бунинг устига, Пател ҳали ҳам сиёсий муҳитда салмоқли ўринга эга ва унинг қўллаб-қувватлаши ҳар қандай номзоднинг мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкин.

Бироқ ҳозирча букмекерлар Бориснинг ғалабасига ишонмаяпти: унинг Консервативлар партиясини бошқариш ва кейинги бош вазир бўлиш имконияти 18 фоизга баҳоланмоқда. Расмий равишда у кучли учликка кирса ҳам, бу пойганинг ҳозирги фаворити Риши Сунак (50 фоиз) ва  Пенни Мордаунт (31 фоиз)никидан анча паст даражада.

Манба