Бу йилги ҳаж мавсумининг илк туғилган чақалоғига "Мадина" деб исм қўйилди
- 18.07.2019 10:38
- 170
- Ўзбекистон
Саудия Арабистонига ҳаж учун ташриф буюрган ҳиндистонлик жуфтлик фарзандли бўлишди. Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу 2019 йилги ҳаж мавсумининг илк чақалоғи.
Ота-онасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарларига муҳаббатлари ифодаси ўлароқ янги туғилган қизалоққа "Мадина" деб исм қўйилди.
"Ҳар йили ҳаж мавсумида ўнлаб чақалоқлар туғилади", - дейилган muslimaat.uz хабарида.
Бу йилги ҳаж мавсуми 9-14 августга тўғри келиши хабар қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Рўзада нарх ошмайди
- Кеча, 18:52
- Самарқанд
Семинар зиёрат билан бошланди
- Кеча, 17:53
- Самарқанд
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- Кеча, 14:40
- Мутолаа