Бугун Энергетиклар куни
«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятига қарашли Жомбой тумани электр таъминоти корхонаси аҳолига намунали хизмат кўрсатиш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланмоқда.
- Корхонамиз томонидан «Обод қишлоқ» дастури асосида Каттақишлоқ, Бешбола, Эски Жомбой маҳаллалари ҳудудидаги қишлоқларда, шунингдек, Жомбой шаҳарчасида 10 та янги трансформатор ўрнатилди. 434 километр янги электр линиялари тортилди, - дейди корхона раҳбари Шерзод Ҳотамов. – Эски электр линияларини таъмирлаш, янгилаш ишлари давом этмоқда. Бу ҳаракатлар аҳоли ва электр истеъмолчилари бўлган корхона-ташкилотларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлайди.

Тоҳир НОРҚУЛОВ.