Бугундан Қозоғистонда карантин тартиби кучайтирилди  

Аҳоли ўртасида COVID-19 дан зарарланиш ҳолати кўпайганлиги боис Нур-Султон шаҳрида карантин  тартиби кучайтирилди.

Маҳаллий давлат идоралари ходимларининг 60 фоизи масофавий иш тартибига ўтади. Хусусий тадбиркорларга ҳам ушбу тартибда ўтиш тавсия қилинган. Кафе, ресторан ва ошхоналарнинг иш вақти соат 9:00 дан 22:00 гача қисқартирилмоқда.

Шунингдек, нотариуслар, юридик фирмалар, кўчмас мулк агентликлари, суд ижрочилари ва тур-операторлар қисқартирилган жадвал асосида ишлайди.

Якшанба кунлари жамоат транспорти тўхтатилади.