Бугунги кунда Самарқандда 472 мингдан ортиқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган объект бор
Бу маълумот Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани айтилди.
- Аҳолимизни бугунги кунда кадастр соҳаси бўйича кўпроқ қизиқтирадиган саволлардан бири эгалиги мавжуд бўлмаган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича бўлмоқда, - дейди Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Фозил Худойқулов. – Бугунги кунда вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган объектлар сони 472 минг 880 тани ташкил этмоқда. Шундан 35 минг 348 та объектда ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд, бироқ улар давлат рўйхатидан ўтмаган. Ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд бўлмаган объектлар сони 437 минг 532 тани ташкил этади.
Матбуот анжуманида маълумот берилишича, кадастр ходимлари планшетлар билан таъминланиши иш унумдорлигининг ортиши ва вақт тежалишига, қоғозбозликнинг камайиши ва рақамлаштиришдаги қийинчиликларнинг бартараф этилишига олиб келган. Мисол учун, 2023 йил 6 ойда 604 та ер қонунчилиги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлса, планшетлар орқали иш бошлангандан кейин жорий йилнинг мос даврида 1912 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.
Ўктам Худойбердиев,
Ҳусан Элтоев (фото).