Булунғур тумани ҳоким ёшлар билан учрашди
- 24.01.2019 18:38
- 93
- Самарқанд
Булунғур тумани ҳокимлигида 200 нафар йигит-қизлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда элликка яқин ёшлар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлар бўйича ҳокимга мурожаат қилди. Ўндан ортиқ муаммога шу ернинг ўзида ечим топилди. Жумладан, тикувчилик фаолиятини бошлаш истагини билдирган Булунғур маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Машҳура Давуровага тикув машинаси берилди. 4 нафар ёшлар ишга жойлашадиган бўлди. Бир нафар ёш тадбиркорга чорвачилик қилиш учун 60 сотих ер майдони бир ҳафта муддатда ажратиб беришга қарор қилинди.
Тадбирда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Учрашув якунида 2018 йилда муваффақиятларга эришган ёшларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
А.ПЎЛАТОВ.