Булунғурда 20 мингта бройлер жўжалари парвариш қилинмоқда
Яқинда Булунғур туманидаги Ғўбдин массивида “Амирбек Шахбоз парранда” масъулияти чекланган жамиятида паррандачилик мажмуаи ташкил этилди. Айни кунда бу ерда 20 минг бош гўшт учун бройлер жўжалари парваришланмоқда.
– Ҳамюртларимиз дастурхонига йилига 80 тонна сифатли парранда гўштини етказиб беришни мақсад қилганмиз, – дейди жамият раҳбари Шахбоз Маннонов. – Келгусида бу каби яна 2 та паррадачилик фермасини ташкил этиб, паррандалар сонини 60 мингтага етказишни режалаштиряпмиз.
Туманда 2020 йилда чорвачиликни ривожлантириш дастурига асосан ташкил этилган лойиҳа тадбиркор томонидан 600 миллион сўм молиялаштирилган бўлса, 200 миллион сўм миқдорида банк кредити ажратилган. Лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 4 та янги иш ўрни яратилди. Озуқа ва сув тарқатиш, ҳаво ҳароратини мўътадил сақлаш сингари барча жараёнлар Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида бажарилмоқда.
Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.