Булунғурдаги пресс-тур “Булунғур I” МЧЖ фаолияти билан танишишдан бошланди

Вилоят ҳокимлиги, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида анъанавий ташкил этилиб келинаётган пресс-турнинг бу галги тадбирлари Булунғур туманида ўтказилмоқда.

Туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида уюштирилган пресс-тур “Булунғур I” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишдан бошланди.

Иштирокчиларга жамиятнинг узумни қайта ишлаш корхонаси фаолияти, келгусидаги режалар, хусусан, хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган 10 га яқин янги лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.

Т.СИДДИҚОВ.