Буюк инсон орзу-умидлари акс этган

"Ўшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир", "Юксак маънавият – енгилмас куч" ва "Президентга мактублар" китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 
Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров ушбу асарлар Ислом Каримовнинг ҳаёти ва иш фаолияти ҳақида маълумот бериш билан бирга, бу улуғ инсоннинг шахсияти, орзу-умидлари ва мақсад-ўйлари тўғрисида ҳам ёрқин тасаввурга эга бўлишга ёрдам беришини таъкидлади. 
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, профессорлар Ф.Набиев, М.Пардаев тақдимоти ўтказилаётган китоблар мазмун-моҳиятида аввало, халқимизнинг, ёшларимизнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган юксак ғоялар ўз ифодасини топганлигини қайд этди. Бу асарларни ўқиган киши "Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?!" деган саволларга жавоб топади. Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз мустақиллиги ва давлатимиз тараққиёти, халқимиз бахту саодати йўлида амалга оширган буюк ишлари ҳақида тушунча у кишининг асарларини пухта ўрганишдан бошланади.
– Биринчи Президентимизнинг ушбу китобларида ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг келажаги ва жамиятда ўз муносиб ўрнини топиши масалаларига кенг ўрин берилган, – дейди Самарқанд давлат университетидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Ҳ.Тўхтаев. – Шу сабабли ёшлар ўртасида бу асарларни кенг тарғиб этиш ва ўрганиш буюк Юртбошимизнинг биз, ёшларга бўлган оталарча ғамхўрлигини англаш ва бу эътиборга муносиб бўлишга даъват этади.