Чиқиндини нима қиласиз?
Бугун кўпчиликни айнан шу савол ўйлантирмоқда. Ўша «чет»га ёки «белгиланган жой»га чиқарилган чиқиндилар тўпланиб-тўпланиб нима бўлаяпти? Ариқлар, канал, дарёлар ёқаларидаги чиқиндилар-чи?
Чиқиндига чиқарилган қоғоз, елим пакет, маиший ва саноат чиқиндиларини қачон ва қандай қайта ишлаймиз?
Кишиларда чиқиндини тури бўйича саралаш маданиятини шакллантириш учун нима қилиш керак?
Чиіиндини қайта ишлаш учун бизда замонавий технологиялар борми?
Бу масала ечимида қайси давлатлар тажрибаси бизга қўл келади?
Шу каби саволлар бўйича фикр-мулоҳаза, таклиф, тавсиянгиз бўлса, баён этинг. Сайтимиз ва газеталаримиз саҳифаларида уларни ёритиб, мутахассисларни баҳс-мунозарага чорлаймиз.