Чўпон чакмони айланасига нақ уч метр!
Расмда кўрганингиз, музейдаги Алпомиш ёки баҳодирлар кийган тўн эмас, чўпонларнинг чопони. Яъни, ўтови, десак тўғрироқ бўлар.
Нуробод туманидаги «Тутли қоракўл замини» қоракўлчилик ташкилотида 11 минг бош зотдор, қоракўл наслли қўйлар, туя, эчки боқилади.
Ташкилот мутахассисларининг айтишича, терини Бухорода ошлаб келиб, бир неча турдаги маҳсулотлар тикилади.
Суратдаги чакмон эса чўпонлар учун бўлиб, кигиздан тикилган. Ушбу чакмон чўпонларни фақат совуқдан сақламай, уларга тунаш учун ётоқ вазифасини ҳам бажаради.
Г.МЎМИНОВА.