Дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб туради
- 10.02.2023 16:43
- 79
- Ўзбекистон

"Узгидромет" хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.
Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 2-5 даража илиқгача, жанубда 7-9 даража илиқгача исийди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 9-10 февраль кунлари кучли қор ёғиб ўтди. Қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60-70 см га ошди ва 150 см га етди, бу меъёрдан деярли 2 барабор кўп.
Янги ёққан қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори, дейилади хабарда.
Теглар:
совуқ ҳаво
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?
- Кеча, 16:54
- Саломатлик
Соғлом юрак – соғлом ҳаёт
- 17/05, 23:52
- Саломатлик