Дарахтларга бўлган муносабатимиз қачон ўзгаради?
- 06.11.2024 10:57
- 17
- Самарқанд
Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси раҳбар ва мутахассислари Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» истироҳат боғида мониторинг ўрганишлари ўтказди.
Кузатишларда ҳудудда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг моҳияти тескари талқин қилинаётгани ойдинлашди. Мисол учун, болажонлар мириқиб дам оладиган масканда ўнлаб дарахтларнинг ости бетонлаб ташланган. Бу ҳолат охир-оқибат кўп йиллик дарахтларнинг қуриши ва сўлим гўшанинг қақраб қолишига сабаб бўлиши табиий.
Шунингдек, ҳудудда турли чиқиндилар, хусусан, хазон ва ўсимликлар қолдиқлари тўпланиб қолган. Ўрганиш давомида аттракционлар атрофини ободонлаштириш баҳонасида табиатга зарар етказган тадбиркорлар огоҳлантирилди. Тезкор тартибда дарахтлар атрофини бетон қопламаларидан тозалаб, белгиланган талаб даражасига келтириш, шу билан бирга ҳудудда санитар тозаликни сақлаш борасида топшириқлар берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўттиз йилдан буён ҳал этилмаётган мерос машмашаси
- 41 дақиқа аввал
- Долзарб
Мирзо Улуғбекнинг “Юлдузлар каталоги” қаерда сақланади?
- 58 дақиқа аввал
- Маданият
Яна 8 та электробус Самарқандга етиб келди
- Кеча, 21:56
- Самарқанд