Давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда

Шунга кўра, 13-14 январь кунлари вилоятнинг барча туман ва шаҳар маҳаллий кенгашлари ва уларнинг доимий комиссияларида сенаторлар, вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари, давлат тузилмалари, маҳалла фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда аҳолининг барча қатламларини жалб этган ҳолда Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. 
Худди шундай муҳокамалар вилоятдаги бошқарув органлари, нодавлат-нотижорат ҳамда жамоат ташкилотларида ҳам ўтказилди.
Тадбирларда билдирилган тавсиялар, лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича илгари сурилган фикрлар муҳокама қилиниб, 39 банддан иборат таклифлар умумлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига тақдим этилди.
Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.