Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Депутат сув тошқинини бартараф этишда бош-қош бўлди

Жорий йилнинг 6 апрел куни ёққан жала оқибатида Самарқанд шаҳридаги Истиқлол маҳалласи, Чашмаи Ҳизр кўчасидаги 40 та уйни сув босди. Бу табиий офат акс этган расмлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Жала туфайли тўпланиб қолган сувларни тозалаб, муаммони бартараф этишда O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Фармон Очилов бош-қош бўлди.

Депутат ташаббуси билан бу ерга махсус санитар тозалаш машиналари келтирилди ва ҳосил бўлган ҳовузлар ва хандақлар ёмғир сувларидан тозаланди.

- Истиқлол маҳалласи шаҳарда бошқа маҳаллаларга қараганда, пастликда жойлашган. Куз, баҳор ойлари бу ерда бундай ҳодисалар тез-тез кузатилади. Шундай пайтларда маҳалла, шаҳар фаоллари қараб турмайди, -деди суҳбатда Фармон Очилов.

Депутатнинг мазкур хайрли ишларини матбуотда ёритмоқчи эканлигимни айтганимда, у рад этди.

- Биз халқ учун қилган ишларимиз билан мақтансак нокамтарлик бўлади, миннат қилганга ўхшаб қоламиз. Депутатни халқ фаоллиги, ташаббускорлиги ватанпарварлиги, халқпарварлиги учун сайлайди, унга ишонч билдиради. Ишончни оқлашнинг ўзи эса катта масъулият, - деди Ф.Очилов.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.