Депутат ташаббуси билан мактаб йўлаклари асфальт қилинди
Самарқанд тумани Навбоғ маҳалласи ҳудудидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби 1978 йилда қурилган бўлиб, муассасада 736 нафар ўқувчи таълим олади. Мактаб 2018 йилда капитал таъмирдан чиқарилиб, том қисми, иссиқлик ва электр тизимлари тўлиқ янгиланган. Бироқ ҳовлидаги йўлаклар таъмирланмагани сабаб ўқувчилар учун ноқулайликлар туғдирмоқда.
Ушбу масала юзасидан туман ҳокимига депутат сўрови киритилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Мизроб Тошов муаммо ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда ўрганилди.
Депутат ва тадбиркор Мизроб Тошов томонидан асфальт олиб берилиб, мактаб ҳовлисидаги йўлаклар ва кириш қисми тўлиқ асфальтлаштирилди.
Мактаб жамоаси ҳамда маҳалла аҳолиси мазкур эзгу ташаббус ва амалий ёрдам учун депутатга миннатдорлик билдирдилар.