“IS_DocFlow”дан қандай фойдаланяпсиз?

Самарқанд вилоят ҳокимлигида ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкиллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш, электрон ҳужжат алмашинувини кенг жорий этиш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг соҳага масъул ходимлари иштирок этган тадбирда ижро интизоми бўйича қонун талаблари, ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни тизимли йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлаш ва электрон ҳужжат алмашинувини янада ривожлантириш бўйича “IS_DocFlow” электрон ҳужжат алмашиш тизими имкониятларидан оқилона фойдаланиш бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Қайд этиш лозимки, вилоят ҳокимлигида 2018 йил иккинчи ярмидан “IS_DocFlow” тизими жорий этилгач, вилоят ташкилотлари билан ҳужжат алмашиш тўлиқ электрон кўринишга ўтди. Бу эса қоғоз сарфининг сезиларли даражада камайишига олиб келди. 

Савол-жавоб шаклида ташкил этилган семинар якунида иштирокчилар вилоят ҳокимлиги девонхонаси ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолияти билан танишишди.