Дунё ўқувчилари адабиёт дарсларида нимани ўрганади?
Адиб Абдувоҳид Худойбердиевнинг “Америкадан мактублар” асари яқинда чоп этилди. Асарда уммон орти мамлакати АҚШда, бевосита Нью-Йорк шаҳрида яшаб ҳаёт кечираётган халқлар, жумладан ўзбекистонлик юртдошларимизнинг турмуш тарзи, баъзи бир кечирмалари ҳақида лавҳалар келтирилган.
Муаллиф томонидан дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, ўқиш-ўрганишнинг бебаҳолиги, илм излаган инсоннинг қадр ва эъзоз топиши алоҳида таъкидланган.
Қуйида адибнинг асаридан парча берамиз:
Америка
АҚШда адабиет фанидан ягона ўқув дастури йўқ. Бироқ айрим ёзувчилар ва уларнинг асарларини ҳар бир америкалик ўқувчилар билишади. Америкада энг оммабоп бешта китоб қуйидагилардан иборат:
1.Ҳар Перлининг “Масхара қилувчини ўлдир”;
2.Марк Твеннинг “Гекльберри Финнанинг саргузаштлари”;
3.Уильям Голдингнинг “Чивинлар ҳимоячиси”;
4.Френсес Скотта Фицджеральданинг “Буюк Гетсби”;
5.Натаниэла Готорнанинг “Қизиқарли мактуб” (“Алая буква”) асарлари.
Буюк Британия
Англияда асосан жаҳонга машҳур шоҳ асарлар ўрганилади. Булар кўпчиликка таниш китоблардан таркиб топган:
1.Чарльз Диккенснинг “Буюк орзулар” (Большие надежды);
2.Жеин Остиннинг “Мағрурлик ва хурофот”;
3.Жона Стеинбеканинг “Сичқонлар ва одамлар ҳақида”;
4.Мери Шеллининг “Франкенштейн”;
5.Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр”;
6.Жоан Роулингнинг “Гарри Поттер ва Файласуфнинг тошлари”.
Германия
Бу мамлакатда ўқувчиларга бериладиган адабий таълим ҳар бир федераль ҳукумат томонидан тавсия этилади. Бироқ уларда ҳам асосан жаҳонга машҳур бўлган немис адабиёти намоёндалари асарлари ўрганилади:
1.Готхольд Эфраима Лессингнинг “Доно Натан”;
2.Иоган Вольфганг Гётенинг “Фауст”;
3.Эрих Мари Ремаркнинг “Ғарбий йўналиш ўзгаришсиз”;
4.Эрнест Ҳемингуйнинг “Чол ва денгиз”;
5.Франц Кафканинг “Ўтказиш” асарлари.
Хитой
Хитой адабиёти мактабларда тўрт мумтоз романлар иштирокида тузилган дастур асосида ўқитилади. Булар: юанлар драмаси, тан поэзияси, тарихий ҳужжатли асарлар, сулолалар тарихи каби китоблардан иборат:
1.Конфуцийнинг “Донолар суҳбати;
2.Мумтоз романлар: “Уч подшоҳлик”, “Қизил уйдаги у туш”, “Дарё ҳавзалари” ва “Ғарбга саёҳат”;
3.Тан шеърияти: машҳур муаллифлар – Ли Бо, Ду Фу ва Бо Цзюй;
4.Николай Островскийнинг “Пўлат қандай тобланди?” асари.
Колумбия
Лотин Америкаси жаҳонга машҳур ёзувчилар авлодини етказиб берган. Улар дунёдаги сеҳрли реализм руҳидаги жанрни олиб кирди. Юқори синфларда эса чет эл мумтоз адабиёти намуналари ўрганилади. Колумбия мактабларида қуйидаги асарлар мажбурий ўргатилади:
1.Габриел Гарсиа Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили”;
2.Марио Варгас Льосининг “Оддий қаҳрамон”;
3.Хулио Кортосаранинг “Классик ўйин”;
4.Пабло Неруданинг шеърлари;
5.Мигел Сервантеснинг “Дон Кихот” асари.
Нидерландия (Голландия)
Нидерландия мактабларида Европа мактабларига нисбатан эллик фоиз европа ва нидерландиялик замонавий ёзувчилар асарлари ўқитилади.
1.Стефан Майернинг “Оқшом”;
2.Сьюзан Коллинзнинг “Очлик ўйинлари”;
3.Филип Поццо Ди Богронинг “Иккинчи имконият” (Мазкур асар асосида “Дахлсизлик” фильми яратилган);
4.Анна Франкнинг “Бошпана. Кундаликдаги хатлар”;
5.Эразма Роттёрдамнинг “Ахмоқнинг мақтови” асарлари шулар жумласидандир.
Туркия
Туркия мактабларида биринчи навбатда ўқувчилар мамлакат миллий мадҳиясининг матнини ўрганишлари тавсия этилган. Ўқувчилар машғулот бошланишидан олдин, ҳар куни мадҳияни ижро қилишади. Адабиёт дарсларида эса миллий ёзувчилар ва қардош мамлакатлар адиблари ижоди ўрганилади:
1.Хўжа Насриддиннинг ҳажвиялари;
2.Девон поэзияси. Мумтоз адабиёт намуналари;
3.Эвли Чалабийнинг “Саргузаштлар китоби”;
4.Иво Андричнинг “Дрин кўприги”;
5.Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема”асарлари.