Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Байден тарафдорларини йўқотмоқда. Япония бош вазири маошини ғазнага қайтаради
🔻 Байден Ғазода ўт очиш тарафдори бўлгани учун кўпчилик, хусусан ёшларнинг қўллашини йўқотмоқда. Бу Байденнинг президентликка қайта сайланишини қийинлаштиради.
🔻 Бир ҳафта ичида Финляндия Россия билан қарийб бир ярим минг километр узунликдаги чегарасини деярли бутунлай ёпди. Финляндиянинг даъво қилишича, Россия ҳукумати қочқинлар оқимини атайлаб чегара томон бурмоқда.
🔻 Япония бош вазири Фумио Кисида ва унинг ҳукумат аъзолари маошларининг оширилган қисмини бюджетга қайтаришларини маълум қилишди. Уларнинг ойлик маошлари оширилиши халқ норозилигига сабаб бўлган.
🔻Дублин марказида пичоқ билан қуролланган эркак мактаб яқинида камида уч нафар вояга етмаган болани яралаган. Беш ёшли қиз ва бир аёл оғир жароҳат олган. Ҳужумдан сўнг бошланган норозилик намойишлари туфайли асосий кўчага чиқиш бутунлай тўсиб қўйилган, патрул машиналари ёқиб юборилган, дўконлар талон-тарож қилинган.
🔻 Трамп: АҚШ жиддий муаммоларга дуч келди ва президент Жо Байденнинг сиёсати туфайли жаҳаннамга айланти. Аввалроқ АҚШнинг собиқ президент Байден ўз ҳаракатлари билан дунёни учинчи жаҳон уруши ва ядровий можарога олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
🔻 Исроил ҲАМАС билан можаро давомида тахминан 48 миллиард доллар сарфлайди.
🔻 Япония мудофаа вазирлиги Ер орбитасида КХДР сунъий йўлдоши бўлиши мумкин бўлган объект топилгани ҳақида маълум қилди.
🔻 Беларус президенти Александр Лукашенко ядро қуролининг афзалликлари ҳақида гапирди: Ядро қуролининг мавжудлиги минтақада хавфсизликни кафолатлайди ва халқаро майдонда овоз бериш ҳуқуқини беради - булар бугунги кун ҳақиқатидир. У Беларус ҳудудида Россиянинг тактик ядровий қуроллари жойлаштирилаётгани сабабли Беларусга нисбатан ҳақоратларни абсурд деб атади.
🔻 Бишкек мэри Ойбек Жунушалиев тирбандлик муаммосини ҳал этмаса ўз лавозимидан олинади. Яқин келажакда тирбандликни оширувчи темир йўл пойтахтдан четга чиқарилиши мумкин.
🔻 Қозоғистон мамлакатни тарк этган Американинг McDonald's овқатланиш нуқталари номини ўзгартиришга қарор қилди. Унинг ўрнига энди «Мен Аружанмын», «Мен Юлиямын», «Мен Мадиярмын»лар пайдо бўлади.
🔻 Хитойда жиноятчи ўғирлик вақтида ухлаб қолган ва полиция томонидан қўлга олинган. Қароқчи уйга бостириб кирганида, одамлар борлигини пайқаган ва уларнинг ухлашини кутишга қарор қилган. Кўп ўтмай ўзи хуррак ота бошлаган.