Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдамининг блокада қилиниши очарчиликка сабаб бўлмоқда

🔻 7-8 ноябрь кунлари Токиода G7 ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Қабул қилинган умумий ҳужжатда илк бор Яқин Шарқ бўйича аниқ позиция акс этди, деб таъкидлади Япония ташқи ишлар вазири. Германия ташқи ишлар вазири Ғазо сектори келажаги ҳақидаги фикрларини тақдим этди. Унда Фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб бўлмаслиги, анклав босиб олинмаслиги, энг яхши халқаро ҳимоя таъминланиши, ҳудудни қисқартиришга интилмаслик, фаластинликларни четлаб ўтадиган ечим бўлмаслиги, Ғазо сектори келажакда Исроил учун террорчилик хавфини туғдирмаслиги керак, дейилади.

🔻 Россия президенти Владимир Путин ташриф билан Қозоғистонга борди.

🔻 АҚШ Вакиллар палатасининг Назорат ва масъулият қўмитаси президент Жо Байденнинг ўғли ва акаси гувоҳлик бериш учун чақирув қоғози юборди. Республикачилар назоратида бўлган қўмита тергови АҚШ президенти номидан дунё бўйлаб фойдаланган қариндошларининг бизнес операцияларига президентнинг алоқадорлигини исботлашдан иборат.

🔻 Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида ХАМАСнинг 130 дан ортиқ туннелини йўқ қилди.

🔻 Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдамининг блокадаси очарчиликка олиб келди. Уйи, мол-мулкини ташлаб қочган одамлар асосан кунига бир маҳалдан овқатланиш орқали омон қолишмоқда. Аммо лагерларда кунига бир марта овқатланиш ҳам катта муаммо.

🔻 Зеленский АҚШ маъмуриятидан биргаликда қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Америка ҳарбий технологияларини сўради. "Молиявий ёрдам жуда муҳим, лекин биринчи навбатда ҳарбий ёрдам", деди у.

🔻 Тожикистон ва Эрон виза режимини бекор қилиш бўйича меморандум имзолади. Ҳозирда Тожикистон ва Эрон ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилган. Бироқ айни дамда фақат расмий ва дипломатик паспорт эгалари Тожикистондан Эронга визасиз боришлари ва у ерда бир ойдан кўп бўлмаган муддатда қолишлари мумкин.

🔻 "Барча яҳудийларни ўлдирсангиз ҳам, қизим абадий кетди". Фаластинлик Бассам Арамин ва исроиллик Рами Элханан ўзларини ака-ука деб аташди ва биргаликда урушга қарши чиқишди. Уларнинг фарзандлари Яқин Шарқдаги можарода ҳалок бўлган.

🔻 Хитойда ҳайдовчилар ухлаб қолмаслиги учун йўлларга махсус лазерлар ўрнатилди. Тизим тунда автомагистрал узра осмонни рангли чизиқлар билан ёритади.

🔻 Пикассонинг шахсий коллекциясида бўлган “Соатли аёл” (1932) картинаси ким ошди савдосида 139,4 миллион долларга сотилди.

🔻 Мисрдаги меҳмонхонадан бирида бир кечада бир неча сайёҳ ҳалок бўлган. Улар қўшни хонада сепилган канага қарши кимёвий моддалардан заҳарланган.