Дунё воқеалари қисқа сатрларда: ҲАМАС Исроилнинг бир ҳафтага сулҳ эълон қилиш таклифини рад этди. БМТ Толибонни тан олиш шартини айтди
🔻 ҲАМАС Исроил расмийларининг ўнлаб гаровга олинганларни озод қилиш эвазига бир ҳафта муддатга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этди. Исроил Ғазо секторидаги қуруқлик ва ҳаво операцияларини бир ҳафтага тўхтатиб, фаластинликларга гуманитар ёрдам етказилишига рухсат беришни таклиф қилган. ҲАМАС Исроил ҳарбийларини Фаластиндан чиқиб кетишини талаб қилишмоқда.
🔻 ЖССТ янги COVID вирусининг тез тарқалишини қайд этди. Коронавируснинг Омикрон штамми субварианти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тезлик билан ўсиб бораётган тарқалиши туфайли "ташвиш варианти" сифатида таснифланган.
🔻 Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масалалари “Толибон” ҳаракати ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатлардаги боши берк кўчадан чиқиш учун асосий омил бўлиб қолмоқда, деди БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Роза Отунбаева. “Афғонистон томонидан ратификация қилинган БМТ шартномаларида белгиланган халқаро меъёр ва стандартларга риоя қилиш БМТга аъзо бўлиш учун ажралмас шарт бўлиб қолади”, дейилади баёнотда.
🔻 Россияда 125 нафар ўқувчи кетаётган поездда бир неча бола тана ҳарорати кўтарилгани сабабли шифокорлардан ёрдам сўраган. 12 ёшли қиз поездда вафот этган. Яна 60 га яқин болада ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари аниқланган.
🔻 Американинг яна 16 штати АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни 2024 йилги президентлик сайловларида Республикачилар партиясидан номзодни танлашда иштирок этмасликни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Бу даъволарда айтилишича, Трамп 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кириш пайтидаги қўзғолонда иштирок этган.
🔻 Швеция тез орада НАТОга қўшилади, бу алянснинг "потенциалини кучайтиришга" хизмат қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Давлат департаментида йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилади.
🔻 Конго Демократик Республикаси президентини сайламоқда. Сайловлар логистика ва хавфсизлик масалалари туфайли кескин ўтмоқда. Президент Чисекелм иккинчи мандат учун курашмоқда.
🔻 Қирғизистон енгил наркотик воситаларини декриминаллаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда таклиф депутат Дастан Бекешев томонидан киритилган: “Кўпгина мамлакатларда улар декриминаллаштириш ёки қонунийлаштириш йўли билан гиёҳванд моддалар жиноятига қарши курашишга қарор қилишди". Жамоатчилик ҳали тайёр эмас, бироқ, агар масала референдумга қўйилса, халқ уни ёқлаб овоз беради, деб фикр билдирган ИИВ раҳбари ўринбосари.