Дунёда ядро қуролларига эга давлатлар, кимда қанча?
- Россия. 4500 та.
Жанговор 1800 та.
Заҳирада 2700 та.
- АҚШ. 4480 та.
Жанговор 1740 та.
Заҳирада 2740 та.
- Франсия. 300 та.
Ҳаммаси жанговор.
- Хитой. 270 та.
Ҳаммаси заҳирада
- Буюк Британия. 215 та.
Жанговор 120 та.
Заҳирада 95 та.
- Покистон 140 та.
Ҳаммаси заҳирада.
- Ҳиндистон 120 та.
Ҳаммаси заҳирада.
- Исроил 80 та.
Ҳаммаси заҳирада.
- Шимолий Корея 20 та.
Ҳаммаси заҳирада.
Дунёда жами 9 та давлатда атом бомбаси бор.
СССРда бўлган атом бомбаларнинг 30 фоизи бир пайтлар Украинада бўлган. 1994 йилда, БМТ, АҚШ ва Евроиттифоқ кафолати остида Украина ва Россия ўртасида "Россия ҳеч қачон Украинага ер даъво қилмайди, унинг ҳудудий дахлсизлигига раҳна солмайди, Украинада сепаратистларни қўллаб-қувватламайди" деб шартнома имзоланиб, шундан сўнг Украина ўша атом бомбаларни Россияга қайтарган эди.
Дунёда шунингдек, ўзи ядро қуролларига эга бўлмаган ҳолда ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг ядро қуролларини жойлаштиришга рухсат берган давлатлар ҳам бор. Булар:
- Италия
- Германия
- Туркия
Бу 3 давлатда АҚШнинг турли кўринишдаги ядро қуроллари сақланади.
Шунингдек, бир пайтлар, собиқ Иттифоқ тарқаб кетиши ортидан кейин ўз ҳудудида жойлашган бошқа давлатларнинг ядро қуролларидан ўз ихтиёри билан воз кечган давлатлар ҳам бор. Булар:
- Украина
- Белоруссия
- Қозоғистон
Бу учала давлат ўз ҳудудида собиқ Иттифоқдан қолган ядро қуролларини Россияга топширган.
- ЖАР
Бу давлат эса олдинига ўз ҳудудига АҚШ ядро қуролларини жойлаштириб, кейин эса қайтариб чиқарган.
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.