Дунёдаги биринчи шаффоф телевизор сотувга чиқарилди

Сўз, Xiaomi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Mi TV Lux Transparent Edition модели ҳақида бормоқда. Янги авлод телевизори Хитойнинг чакана савдо дўконлари ва онлайн платформаларида сотувга чиқарилди.
Бироқ шаффоф телевизорнинг нархи арзон эмас, у 7 100 АҚШ доллари қийматида баҳоланмоқда. Шунга қарамасдан, бозорда унга талаб катта бўлишига ишлаб чиқарувчиларнинг ишончи комил. Телевизорнинг мутлақо шаффофлиги, уни икки томондан томоша қилиш имконини беради.
Янги авлод телевизори 120 Гц кадр тезланиши, 55 дюймли OLED панели, 4 ядерли CPU ARM Cortex – A73 ва GPU Mail-G52 оператив тизимга эга. Бундан ташқари, у XiaoAl3.0 рақамли овозли ёрдамчи, Dolby Atmos технологияси, 32 Гб ички хотира ва 3 Гб тезланиш хотираси билан бойитилган.