Бугун Халқаро телевидение куни
- 21.11.2025 16:37
- 0
- Долзарб
Ўз даврида телевидение журналистикада муҳим бурилиш ясади. Инсонлар ахборотни эшитиш билан бирга уни кўриш имкониятига эга бўлди. Телевидение ахборот тарқатиш воситаси сифатида ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллади.
1996 йилда БМТ Бош ассамблеяси илк маротаба Бутунжаҳон телевизион форумини ташкил этиш ҳақида қарор қилиб, тадбир ўтказиладиган сана - 21 ноябрни Бутунжаҳон телевидение куни деб эълон қилди. Дунёнинг аксарият давлатларида соҳа вакиллари ушбу кунни оддий сана эмас, балки байрам сифатида нишонлайди.
Кўплаб манбаларда телевизорнинг ватани дея пойтаxтимиз Тошкент эътироф этилган. Электрон телевидение тизими 1928 йилда тошкентлик икки кашфиётчи Б.Грабовский ва И. Белянский томонидан яратилган. Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда “телефот” деб номланган.
Бугунги кунда вилоятимизда битта телевидение фаолият юритиб, унда 80 дан ортиқ ходим меҳнат қилади. Бир кунлик эфир ҳажми 18 соатни ташкил этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун Халқаро телевидение куни
- 10 дақиқа аввал
- Долзарб
Тошкентда яшайми ёки Анқарада?
- 2 соат аввал
- Мутолаа