Салкам 1400 йил аввал шу бугунги санада Уҳуд жанги бўлган
Бугун 23 март. Қуйида ушбу сана билан боғлиқ айрим муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар ҳақида ўқийсиз.
1961 йилдан бошлаб ҳар йили 23 мартда БМТ шафелигида Бутунжаҳон Метеорология куни (World Meteorological Day) нишонланади. Унинг шиори “Ахборот асрида об-ҳаво, иқлим ва сув”, деб номланган. Жаҳон Метеорология ташкилотига ҳозирда 187 давлат ва 6 ҳудуд аъзо бўлган.
Бугун Бутунжаҳон математика (World Math Day) куни ҳам нишонланади.
625 йил – Мадинанинг шимолида жойлашган Уҳуд тоғида Уҳуд жанги бўлган.
1324 йил – “О. К.” иборасининг (ҳозир “ОК”) туғилган куни.
1749 (вафоти 1827) йил – француз астрономи, математиги ва физиги, Париж ФА академиги Пьер Симон де Лаплас дунёга келган.
1876 йил – Павел Яблочков “электр ўтказгич”га патент олган куни ҳам ёддан кўтарилмайди.
1891 йил – Англиянинг Шимолий ва Жанубий терма командалари ўртасида ўтказилган навбатдаги футбол ўйинида биринчи марта дарвозада тўр ишлатилган.
1898 (вафоти 1968) йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, геолог, геоморфолог, тупроқшунос олим Юрий Скворцов таваллуд топган.
1933 йил – Рейхстаг Гитлерга диктаторлик ваколатини берган.
1941 йил – Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимова таваллуд топган.
1946 йил – “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев туғилган.
1992 йил – Ўзбекистон чегара қўшинлари ташкил этилган.
2018 йил – Хитой 400 минг тонна юк кўтариш қувватига эга энг йирик руда ташувчиси – Ore Tianjinни ишлаб чиқарган.
2021 йил – Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган “Ақлвой” телеканали фаолиятини бошлаган.
2024 йил – Бразилия биотехнологлари АҚШликлар иштирокида сутида инсон инсулин оқсилларини ишлаб чиқарадиган генетик модификацияланган трансген сигир яратган.