Телевидение фаолиятида узилишлар бўлиши мумкин
- 06.07.2021 10:40
- 133
- Самарқанд
Ўзбекистонда теледастурларни эфирга узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари олиб борилиши маълум қилинди.
14 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача (13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва соат 01:00 дан 10:00 гача телерадио узаткичларда ярим йиллик профилактика ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни (МТРК теледастурларидан ташқари) тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Тошкент шаҳрида ва бир қатор вилоятларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
«Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди», дейилади вазирлик хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юбилей тўйлари керакми?
- 2 соат аввал
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Фарзандлар саломатлигини асраш биз учун муҳим
- 3 соат аввал
- Саломатлик
Қирғизистонлик журналистлар ҳайратини яширмади
- 3 соат аввал
- Самарқанд