Тожикистонлик журналистлар Самарқанд телевидениесидаги ток-шоуда иштирок этди
- 11.06.2019 15:18
- 71
- Самарқанд
Тожикистонлик журналистлар Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида «Биродарлик тараққиётга хизмат қилади» шиори остида ташкил этилган ток-шоуда иштирок этди.
Меҳмонлар самарқандлик ишбилармонларни ҳамкорликка чорлашга келганини яширмади. Ўз навбатида маҳаллий тадбиркорлар ҳам уларни бирга ишлашга таклиф этди. Жумладан, Самарқанд туманидаги «Навобод наслли парранда» кўп тармоқли фермер хўжалиги иш юритувчиси Беҳруз Ўрозов тожикистонлик тадбиркорлар билан Хатлон ва Суғд вилоятида парранда гўшти етиштириш бўйича олиб борадиган ишлари ҳақида ахборот берди.
Ток-шоуда туризм ва ахборот алмашиш бўйича алоқаларни кенгайтириш учун қизиқарли таклифлар берилди.
- Мен Тошкент, Бухоро ва Самарқандда бўлганимда одамларнинг илиқ муносабати ва меҳрини кўриб ўзимни ўз Ватанимда юргандек ҳис қилдим, - деди “Asia-Plus” телерадиокомпанияси директори Манижа Аҳмедова.
Бахтиёр Мустанов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юбилей тўйлари керакми?
- 3 соат аввал
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Фарзандлар саломатлигини асраш биз учун муҳим
- 3 соат аввал
- Саломатлик
Қирғизистонлик журналистлар ҳайратини яширмади
- 3 соат аввал
- Самарқанд