Дунёдаги энг сокин шаҳар: у ерда қаттиқ қадам босиш ҳам тақиқланган

Дунёда ҳаёт жўш уриб турган шовқин шаҳарлар ёки аксинча, сукунат қонунга айланган жойлар мавжуд. Ана шундай шаҳарлардан бири ўзига хослиги билан кишини ҳайратга солади.

Гап Австриядаги тоғлар ва кўл билан ўралган, маҳаллий ҳокимият шовқинли тадбирларни чеклаб қўйган Хальштат коммунаси ҳақида кетмоқда. У ерда гўё табиатининг ўзи тинчлик туйғусини кучайтиради ҳамда тинчлик ва осойишталик қадрланади.

Маҳаллий аҳоли қатъий қоидаларга амал қилади, ҳатто кўприк устидаги қадамлар ҳам эҳтиётлик билан босилиши керак. Сайёҳлардан ҳам жимликни сақлаш талаб қилинади. Баланд овозли суҳбатлар ва мусиқа тақиқланган.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари жимжитликни маданий мероснинг бир қисми деб ҳисоблайди. Аҳолининг қайд этишича, сукунатда яшаш уларни тинчлантиради ва стрессларни камайтиради. Дастлаб бундай ҳаёт тарзи ғалати туюлиши ҳақида гапирган сайёҳлар айнан шу туйғу учун, шаҳар шовқинидан дам олиш учун, жимликдан баҳраманд бўлиш учун бу ерга келишадиган бўлса ажабмас.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сукунат сайёҳлик брендига айланишга улгурган. Бу эса бутун дунёдан одамларни ўзига жалб қилади.

Шаҳарда шовқинли машиналар йўқ. Тинчликни сақлаш учун транспорт ҳаракати чекланганМусиқа фақат белгиланган жойларда ижро этилади, ҳатто байрамлар ҳам тинчгина ўтади. Тартиб қатъий назорат қилиниб, қоидабузарлар жаримага тортилади.

Сукунатни қадрлайдиган, шаҳарни аҳиллик тимсолига айлантирган маҳаллий аҳоли ўз турмуш тарзи билан фахрланади. Шаҳар эса жимлик ҳам жозибадор бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

- Бундай жойлар замонавий дунё учун зарур, улар энергияни тиклашга ёрдам беради, - дейди мутахассислар. Энг сокин шаҳар - Хальштаттда ҳатто қадам товушлари ҳам сукунатнинг бир қисмига айланишга улгурган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.