Дунёнинг 9 та энг даҳшатли ҳалокатлари

Илм-фан ва техника қанчалик ривожланмасин, ҳалокатлар ҳар доим содир бўлган ва бўлмоқда. Уларнинг айримларини олдини олса бўлади, аммо даҳшатли ҳалокатларнинг олдини олишнинг иложи йўқ, чунки  улар она-табиатни “хоҳиш иродаси” билан содир бўлган.

Энг даҳшатли авиаҳалокат

Инсоният тарихида 27 март 1977 йилда Тенериф оролида содир бўлган авиаҳалокатдан даҳшатлироғи мавжуд эмас. Ўша куни Лос–Родео аэропортида иккита “Боинг–747”нинг тўқнашуви содир бўлди, улардан бири “КЛМ” авиакомпаниясига тегишли, иккинчиси “Пан Американ” авиакомпаниясига тегишли эди. Ушбу машъум фожиа 583 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу фожианинг сабаби эса, фалокатли ва парадоксал воқеалар кетма кетлиги билан боғлиқ.

Ўша фожиали якшанба куни Лос–Родео аэропортида хизмат кўрсатиш одатдагидан тиғиз эди. Диспетчер кучли испан акценти билан гапирарди, бундан ташқари радиоалоқа ҳам яхши ишламасди. Шу сабабли “КЛМ” “Боинги” капитани парвозни тўхтатиш буйруғини нотўғри тушунди, ушбу ҳолат эса икки йирик ҳаво кемасини тўқнашувига сабаб бўлди.  

“Пан Американ” ҳаво кемасининг фақат айрим йўловчилари омон қолишга муваффақ бўлишди. Иккинчи “Боинг”ни қанотлари ва дум қисми узилиб тушди ва воқеа содир бўлган жойдан юз эллик метр узоқликда қулади, ундан кейин яна уч юз метр узоқликка судралиб кетди. Иккала ҳаво кемаси ҳам ёниб кетди.

“КЛМ” “Боинг”ининг бортида 248 та йўловчи бор эди, улардан биронтаси ҳам омон қолмади. “Пан Американ” ҳаво кемаси эса, экипаж аъзолари ва машҳур актриса Ив Мейер билан биргаликда, 335 киши ўлим топган маконга айланди.  

Энг йирик техноген ҳалокат

1988 йилнинг 6 июлида Шимолий денгизда нефт қазиб олиш тарихидаги энг даҳшатли ҳалокат содир бўлди. У 1976 йилда қурилган “Piper Alpha” нефт платформасида содир бўлди. Қурбонлар сони 167 та, компания уч ярим миллиард долларга яқин зарар кўрди.

Энг ачинарлиси шундаки, қурбонлар сони анча кам бўлиши мумкин эди. Дастлаб кўп миқдорда газ ҳавога чиқа бошлаган, бироздан сўнг портлаш содир бўлган. Бироқ фалокат бошлангандан нефт оқимини тўхтатишни ўрнига,  ишчи ходимлар бошлиқларнинг кўрсатмасини кутишган.

Бир неча дақиқа ичида “Occidental Petroleum” корпорацияси платформасининг ҳамма жойи аланга ичида қолган, ҳатто ишчилар истиқомат қиладиган хоналар ҳам ёниб кетган. Портлаш тўлқинидан сўнг омон қолганлар тириклайин ёниб кетишган. Фақат сувга сакрашга улгурганлар омон қолишган.  

Сув устидаги энг йирик ҳалокат

Сув устида содир бўлган фожиалар ҳақида сўз борганда, беихтиёр “Титаник” фильми ёдга тушади. Бироқ ўша кема ҳалокати инсоният тарихидаги энг даҳшатлиси эмас.

Сув устида содир бўлган энг йирик ҳалокат, ҳаққоний тарзда немис кемаси “Вильгельм Густлофф”нинг чўктирилиши ҳисобланади. Фожиа 1945 йилнинг 30 январь куни содир бўлган. Фожиа “айбдори” эса, ўз ичига 9000 йўловчи сиғдира олишга қодир бўлган кемага шикаст етказган, собиқ иттифоқ сув ости кемаси бўлган.

Ушбу кема кемасозлик соҳасининг мукаммал маҳсулоти эди, 1938 йилда қурилган. У ҳеч қачон чўкмайдигандек эди гўё: 9 палубадан, ресторанлардан, қишки боғ, об-ҳаво назорати технологияси, спорт заллари, театр, рақс майдонлари, ҳовузлар, черков ва ҳатто Гитлер учун хоналардан иборат эди.

Унинг узунлиги икки юз метрдан ортиқ эди, у ярим ер шарини ёқилғи қуймасдан босиб ўта оларди. Бебаҳо ижод маҳсулоти фақат ташқи кучлар аралашуви билан чўкиши мумкин эди. Шундай бўлди ҳам,  А.И.Маринеско бошчилигидаги С–13 сув ости кемаси экипажи томонидан афсонавий кемага учта торпеда отилди. Саноқли дақиқалар ичида, “Вильгельм Густлофф” Болтиқ денгизи сувларининг тубига ғарқ бўлди. Барча йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди, уларнинг 8 мингтаси Данцигдан эвакуация қилинган немис ҳарбий элитасининг вакиллари эди.

Энг йирик экологик ҳалокатлардан бири

Ҳамма экологик ҳалокатлар ичида Орол денгизининг қуриши етакчи ўринни эгаллайди. Бир вақтлар Орол бутун дунёдаги кўллар ичида катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгалларди. Ҳалокат сувдан нотўғри фойдаланиш оқибатида (пахта далалари, боғлар ва ҳ.) юзага келди. Қуриш ўша давр раҳбарларининг ўйламасдан содир этилган, шафқатсиз сиёсий ҳаракатлари туфайли содир бўлди.  

Усохшее Аральское море фото

Аста секинлик билан қирғоқ чизиғи тобора денгизга қараб узоқлашиб кетди, бу ҳолат кўпгина сув жониворларининг қирилиб кетишига сабаб бўлди. Хуллас, ҳозирги кунда, қачонлардир ҳаёт қайнаган кўм–кўм денгиз ўрнига тузли саҳро пайдо бўлди.

Ядровий ҳалокат

Ядро ҳалокатидан даҳшатлироқ нима бўлиши мумкин? Чернобиль минтақасининг бегоналаш зонасидаги жонсиз километрлар бу даҳшатнинг тимсоли. Ҳалокат 1986 йили, апрель тонгида Чернобиль АЭСнинг қувват блокларидан бири портлаганда содир бўлди.

Ушбу фожиа бир неча юзлаб қутқарувчиларнинг ҳаётига зомин бўлди, минглаб одамлар кейинги ўн йилда ҳалок бўлишди. Қанчадан қанча одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди...

Ўша инсонларнинг фарзандлари ҳозиргача ногирон туғилишмоқда. Атом электростанциясининг атрофидаги ҳаво, ер ва сув радиоактив моддалар билан ифлосланган. Ушбу ҳудуднинг радиация даражаси ҳалигача нормадан минг даража кўп. Қанча вақтдан кейин бу ҳудудда яна инсонлар яшаши мумкинлигини ҳеч ким билмайди. Ушбу ҳалокатнинг кўлами қанчалиги ҳозирги кунда ҳам охиригача маълум эмас.

2004 йил Ҳинд океанидаги цунами – Индонезия, Таиланд, Шри–Ланка

2004 йилнинг декабрида Индонезия, Таиланд, Шри–Ланка, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар қирғоқларини сув ости зилзиласи оқибатида келиб чиққан даҳшатли ва ҳалокатли цунами ювиб кетди. Улкан тўлқинлар аҳоли яшаш жойларини ювиб кетди ва 200 минг одамни ҳаётига зомин бўлди. Энг ачинарлиси, ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини ёш болалар ташкил қилади.

Индонезиянинг Ачех провинцияси энг кўп талофот кўрди. У ерда деярли барча бинолар вайрон бўлди ва 168 минг одам ҳалок бўлди.

Инсонларни ҳаётидан, оиласидан, соғлигидан, уйидан, маҳрум қиладиган фалокатлардан қурқинчлироқ нарса йўқ. Бироқ кўп ҳолларда, агар ҳамма ҳам ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашган бўлганида қурбонлар сони кескин камайган бўлиши мумкинлиги аниқланди. Айрим ҳолларда эвакуация режасини олдиндан ҳисоблаб чиқилмаганлиги ва туб аҳолини олдинроқ огоҳлантириш тизими жорий қилинмаганлигини кузатамиз. Афсус. 

“Курск” сув ости кемаси

Бортида 118 киши бўлган Россия ядровий сув ости кемаси 2000 йили Баренц денгизида ҳалокатга учради. Бу кўлами бўйича РФ сувости флоти тарихида Б–37  дан кейинги иккинчи йирик ҳалокат.

12 август куни режага мувофиқ, ўқув ҳужумларига тайёргарлик бошланди. Охирги ёзма тасдиқланган ҳаракатлар кемада 11:15 да қайд қилинган.

  Фожиадан бир неча соат олдин экипаж командирига шовқин ҳақида ахборот беришган, бироқ у бу ҳодисага эътибор қилмаган. Кейин кема қаттиқ силтанган, бу ҳолатни эса радар станциясининг антеннасини ишга тушиши билан боғлашган. Шундан кейин кема капитани бошқа алоқага чиқмаган. 23:00 да сув ости кемасидаги ҳолат ҳалокатли деб эълон қилинган, бу ҳақида флот раҳбариятига ва Давлат раҳбарига ҳисобот берилган. Эртаси куни эрталаб қидирув ишлари натижасида “Курск” 108 метр денгиз тубидан топилди.

Фожиа ўқув торпедасининг устига ёқилғи қуйилиши натижасида портлаши оқибатида келиб чиққанлиги расман эълон қилинган. 

Мексика кўрфазида портлаган нефт платформаси

Дунёнинг энг даҳшатли экологик фожиалари 2010 йили Мексика кўрфазида, Луизианадан 80 км узоқликда нефт платформаси портлаши натижасида содир бўлган фожиа туфайли яна биттага кўпайди. Бу экология учун энг хатарли техноген ҳалокатлардан бири эди. Бу фожиа 20 апрель куни “Deepwater Horizon” нефт платформасида содир бўлди.

Қувур ёрилиши оқибатида Мексика кўрфазига беш миллион баррелга яқин нефт оқиб кетди. Кўрфазда кўрфаз майдонини беш фоизини ташкил қиладиган 75000 кв. км. майдонни эгаллаган доғ ҳосил бўлди. Фожиа 11 кишини ҳаётига зомин бўлди, 17 киши жароҳатланди.

1883 йилда Кракатау вулқонининг отилиши

Табиий офатлар, табиат олдида биз қанчалик кучсиз ва ожиз эканлигимизни яққол исботлаб беради. Бироқ дунёдаги барча ҳалокатлар – 1883 йилда содир бўлган, Кракатау вулқони отилиши олдида ҳеч нарса эмас.

20 май куни Кракатау вулқони тепасида ҳосил бўлган улкан тутунли уюмни кўриш мумкин эди. Ўша онда ҳатто 160 км узоқликда жойлашган уйларнинг ойналари титраб кетди. Яқин атрофдаги барча ороллар қалин тутун ва қуюм қуршовида қолди. Вулқон отилиши 27 августгача давом этди. Сўнгги отилиш энг юқори натижага етди, унинг оқибатида ҳосил бўлган товуш тўлқинлари Ер шарини бир неча марта айланиб чиқди. Зонд кўрфазида сузиб юрган кемаларнинг компаслари ишдан чиқди.

Ўша портлашлар оролнинг Шимолий қисмини сув остига ғарқ бўлишига  олиб келди. Вулқон отилиши натижасида денгиз туби бир мунча кўтарилди. Кўплаб тутун ва қуюм бир неча йил давомида атмосферада сақланиб қолди.

Баландлиги ўттиз метрни ташкил қилган цунами уч юзга яқин аҳоли яшаш масканларини ювиб кетди ва 36000 инсонни ҳаётдан олиб кетди.

Бекзод Мусурмонов таржимаси.