Duty Free асосчиси миллиардлаб доллар маблағини хайрия қилди

Duty Free асосчиси Чак Фини миллиардлаб доллар маблағини хайрия ишларига сарфлади. Бу ҳақда Forbes журнали хабар берди.

Финининг сўзларига кўра, у ўзи ва рафиқаси ҳеч нарсага зориқмай яшашлари учун икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни олиб қолган. Барча қолган пулларини хайрия фондларига эҳсон қилган.

Тадбиркор 40 йиллик фаолияти давомида турли хайрия фондларига саккиз миллиард АҚШ доллари маблағ совға қилди.

“Биз кўп нарсани ўргандик. Мен ортга қараб айрим ишларни бошқачароқ қилиш мумкинлигини кўраман, хурсандман. Ҳаётдаги мақсадимга эриша олганимдан мамнунман”, деди Фини.

Forbes‘нинг ёзишича, Фини камтарона ҳаёт кечиришни маъқул кўради. У Сан-Францискода талабалар турар жойини эслатадиган кичкина квартирада яшайди.