Экологик марафонда иштирок этинг!
- 05.10.2019 18:50
- 221
- Спорт
Эртага, 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида "Дарахт эк - ҳаётингни яшнат!" шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтади.
Марафон эрталаб 10:00 да бошланиб, “Кўксарой майдони - Университет хиёбони - Хўжа Аҳрори Валий кўчаси - Самарқанд туманидаги Нодир Девонбеги мадрасаси” йўналиши бўйлаб ташкил этилади.
Тадбир вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва “Овози Самарқанд” газетаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Унда меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ёшлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Қадим шаҳримизнинг бугунги қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлаш, янги кўчат ва гулларни экиш, экологик маданиятни юксалтиришга бағишланган марафонга марҳамат!
Теглар:
марафон