Самарқандда “Янги нафас” югуриш мусобақаси ўтказилади
- 09.11.2022 16:54
- 73
- Спорт
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан юртимизнинг 15 та ҳудудида “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.
“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтказиладиган мазкур мусобақада республика бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан Самарқандда “Янги нафас” югуриш мусобақасини ташкил этиш ва уни ўтказиш юзасидан тузилган штаб ва комиссия аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақани ўтказиш билан боғлиқ барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда комиссия аъзолари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларига тегишли вазифалар топширилди.
Самарқандда “Янги нафас” югуриш мусобақаси 13 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд