Самарқандда юриш марафони ўтказилди
- 10.04.2025 10:50
- 77
- Самарқанд
Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши ҳамда вилоят спорт бошқармаси ташаббуси билан оммавий пиёда юриш марафони ўтказилди.
Пайшанба - Жисмоний тарбия ва спорт куни ҳамда "Бутунжаҳон саломатлик куни" муносабати билан ташкил этилган марафонда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар, хотин-қизлар иштирок этишди.
Марафон қатнашчилари шаҳарнинг Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланди. Шунингдек, тажрибали мураббий бошчилигида оммавий бадантарбия машғулотлари бажарилди.
Теглар:
марафон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Ота бўлиш осонмас…
- 15/11, 20:40
- Мутолаа