Экологлар: чиқиндилар ва заҳарли газлар бизни ҳам четлаб ўтмаган

1972 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит муаммоларига бағишланган анжуманидан сўнг 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни, деб эълон қилинган. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори республикамизда ҳам ушбу сана кенг нишонланиб келинади.
Дунё бўйлаб глобал муаммога айланган экология ва атроф-муҳитни турли хил чиқиндилар ва заҳарли газлар билан зарарланиш ҳолатлари бизни ҳам четлаб ўтмаган. Шу боис, Самарқанд давлат университетида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган “Зарафшон водийси экологик муаммолари” мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда СамДУ профессор-ўқитувчилари, талабалар, вилоят экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Унда юртимиздаги экологик ҳолат ва уни асраб-авайлаш борасида фикрлар билдирди.
Баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган семинар давомида талаба-ёшлар саволларига соҳа мутасаддилари атрофлича жавоб берди.
Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ахборот хизмати.