Экспортбоп маҳсулотни зараркунандадан қандай асраш мумкин?
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишда турли зараркунанда ва карантин объектларига қарши курашиш чораларига бағишланган йиғилишда шу каби саволларга жавоб берилди.
Соҳага масъул идора ходимлари, тадбиркорлар, қайта ишловчи ва экспортёр корхона вакиллари иштирок этган тадбирда маҳсулотни экспортга чиқариш талаблари, зараркунанда ҳашаротлардан асраш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг зарарланишининг олдини олиш борасида фикрлар билдирилди.
Акрам ФОЗИЛОВ,
вилоят ўсимликлар карантини инспекцияси инспектори.