Электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгарди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар тасдиқланди.
Электр энергияси тарифлари:
- I, II ва IV гуруҳ истеъмолчилари учун — 1 кВт соат 1 100 сўм.
Аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақланиб қолди.
Электр плитали кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда:
- 200 кВт/соатгача — 325 сўм
- 201–500 кВт/соат — 450 сўм
- 501–1000 кВт/соат — 550 сўм
Қолган маиший истеъмолчилар учун:
- 200 кВт/соатгача — 650 сўм
- 201–500 кВт/соат — 900 сўм
- 501–1000 кВт/соат — 1 100 сўм
Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коэффициентли тарифлар сақланади.
Табиий газ тарифлари:
- барча истеъмолчилар учун — 1 куб метр 2 000 сўм
- автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари учун — 2 750 сўм
Аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар:
- иситиш мавсумида 500 куб метргача
- бошқа мавсумларда 100 куб метргача
- 1 куб метр газ 1100 сўмдан ҳисобланади.