Электр тармоғида авария бўлса...

"Каттақўрғон шаҳар электр тармоқлари корхонаси"да бўлиб ўтган семинар ва ўқув машғулотида ана шу саволларга жавоб берилди. "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси мутахассислари ва шу соҳада ишлаган меҳнат фахрийлари бу борада ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

– Семинарни ўтказишдан мақсад, аввало, мавсумда юзага келадиган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш, – дейди "Каттақўрғон шаҳар электр тармоқлари" корхонаси муҳандиси Луиза Усманова. – Қолаверса, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, шундай ҳолат юз берганда жабрланган кишининг ҳаётини сақлаб қолишда ходимларда тезкор ва тўғри ҳаракатланиш кўникмасини шакллантиришдир.

Семинар сўнгида иштирокчиларга мавзу бўйича махсус фильмлар намо­йиш этилди.

А.АҲМАДХОНОВ.