Энди давлат хизматчиларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари назорат қилинади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вазирлик ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Унга кўра, Агентлик ҳамда вазирлик давлат органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, барча ташкилотларда меҳнат унумдорлигини оширишда спортнинг муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот ва ташвиқот қилишга қаратилган тадбирларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Меморандум билан ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди ҳамда унинг ижроси юзасидан мониторинг олиб боришга келишилди.