Энди дахлсизлик мақоми йўқ: собиқ президент Порошенкога қарши биринчи даъво иши очилди

Украинада, собиқ президентларнинг дахлсизлик мақомини бекор қилиш ҳақидаги қонун қабул қилингач, 2019 йил, 21 май санасидан бошлаб собиқ президент Порошенконинг ҳам дахлсизлик мақоми бекор бўлди. Сабаби, у кеча 2019 йил, 20 май санасида ўз ўрнини янги сайланган президент Зеленскийга бўшатиб берди.
Порошенко президентлик курсисини топширгандан унга қарши илк даъво иши очилди.
Ўзининг собиқ ёрдамчиларидан бири Порошенкони "ҳокимиятни куч билан босиб олиш ва давлатга хиёнат қилиш"да айблади.
УНИАН агентлигининг хабарига кўра, собиқ президент Янукович администрацияси бошлиғининг ўринбосари Андрей Портнов Давлат Қидирув Бюросига собиқ президент устидан уни айблаб даъво ишини жўнатган.
Портновнинг сўзларига кўра, у президентдан дахлсизлик мақоми олиб ташлангандан унга қарши даъво иши очиш ҳаракатини бошлаган. Маълум бўлишича, собиқ президент Януковичнинг собиқ мулозими Порошенкони давлатни куч билан босиб олиш ва давлатга хиёнат қилишда айблаган.
Унинг даъво аризаси Украина қонунларига биноан қонун доирасида кўриб чиқилади.