Энди ўқувчилар коллеж ва техникумларга бир йилда икки марта қабул қилинади

Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Бунда:

- коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш;

- техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушbни 50 фоизга етказиш;

- хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш мақсад қилинган.