Эркинжон Турдимов пастдарғомлик фаол ёшларни тақдирлади
- 26.05.2022 21:28
- 400
- Самарқанд
Паст Дарғом тумани марказида жойлашган «Янги Ўзбекистон» майдонида ёшлар фестивали доирасида гала-концерт бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, ушбу фестивалга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди, туман ёшларини табриклади.

- Ўтказилаётган ушбу фестиваль тумандаги келажаги бор ёшлар учун, - деди Э.Турдимов. - Паст Дарғомда спортчилар, чемпионлар ва турли танловлар ғолиблари кўп. Ўйлайманки, бу ютуқлар бардавом бўлади.
Шундан сўнг фестиваль доирасида ўтказилган мусобақалар ғолиблари ва "Энг фаол ёшлар етакчиси", "Энг зукко китобхон оила", "Энг фаол ҳамкорлик қилган ҳоким ёрдамчиси" ҳамда бошқа турли номинациялар ғолиблари ҳамда меҳнати билан жонбозлик кўрсатаётган соҳа ходимлари тақдирланди.

Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Рўзада нарх ошмайди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Инсон саломатлиги билан боғлиқ афсоналар
- Бугун, 18:09
- Ўқинг, қизиқ!
Семинар зиёрат билан бошланди
- Бугун, 17:53
- Самарқанд
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- Бугун, 14:40
- Мутолаа
Инсоннинг энг сермаҳсул даври қачон?
- Бугун, 14:07
- Ўқинг, қизиқ!