Тойлоқда ҳам Ёшлар фестивали ўтказиляпти
- 24.06.2024 15:51
- 25
- Самарқанд
Тойлоқда старт олган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги фестиваль «Саломатлик учун 5 минг қадам» пиёда юриш марафонидан бошланди.
Туман сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар ва муассасалар ходимлари, меҳнат фахрийлари, спортчилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари марказий ўйингоҳда тан ва руҳ саломатлигига хизмат қилувчи эрталабки бадантарбия машғулотларни бажарди.
Фестиваль доирасида «Ёшлар» истироҳат боғида маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси, соғлом овқатланиш ва саломатлик бурчаги, бўш иш ўринлари ярмаркаси, китобхонлик ва бошқа қатор танловлар ташкил этилган.
Теглар:
ёшлар фестивали
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизиқарли географик фактлар
- Кеча, 20:17
- Ўқинг, қизиқ!
Халқаро марказда “Саҳиҳул Бухорий” хатм қилинди
- 07/02, 18:45
- Самарқанд