Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Самарқандда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида вилоят ёшлар фестивали бошланади

Фестиваль 23-26 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Фестивалнинг биринчи кунида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур, Алишер Навоий  ҳамда Мирзо Улуғбек ҳайкаллари пойига гуллар қўйилади.

Тадбирлар “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ''Street workout'' ҳамда ''Streetbol'' бўйича республика финал босқичи билан давом этади.

Шунингдек, бугун Самарқанд туманидаги “Боғишамол гарден” базмгоҳида вилоят сектор раҳбарлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

Фестивалнинг биринчи куни ''Мўъжиза'' амфитеатрида ташкил этиладиган гала-концерт билан якунланади.

***

Фестивалнинг иккинчи кунида мактабнинг битирувчилари ўртасида 14 та фандан “Вилоят ҳокими олимпиадаси'' ўтказиш кўзда тутилган.

Самарақанд давлат архитектура-қурилиш институтида вилоят ҳокими ва ёшлар учрашуви ташкил этилади.

Шу куни кечки пайт ''Мўъжиза'' амфитеатрида Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтади.

***

Фестивалнинг учинчи куни,  25 июнда “Azia Metall Prof” корхонасида вилоят ҳокими ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари иштирокида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви ўтказилади.

Шу куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида турли кўнгилочар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. ''Ватанпарвар'' боғида эса спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, кўргазмали чиқишлар намойиш этилади.

Шунингдек,  шаҳар бўйлаб фестиваль доирасидаги тадбирлар ўтказилиб, кечки пайт Сартепа массивида якуний гала-концерт ташкил этилади.

***

Фестивалнинг тўртинчи куни Самарқанд шаҳри Регистон кўчаси, Университети хиёбони ва Алишер Навоий кўчаси бўйлаб “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” югуриш марафони фестиваль доирасидаги тадбирларга якун ясайди.