Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими в.б.:

- Барча жамоада қоровул, фаррош, ҳайдовчи ва бошқа техник ходимлар штатлари бор. Гарчи хизмати муҳим бўлса-да, уларга эътибор етарли эмас. Маоши жуда кам бўлгани учун бу касб эгалари идорага номигагина келиб кетади, сидқидилдан ишламайди. Кўп жамоаларда уларнинг муносиб шароитда ишлаши, дам олиши учун имконият яратилмаган, иш қуроллари, махсус кийим учун маблағ ажратилмайди. Бундай тоифадаги кишилар байрамлар муносабати билан рағбатлантиришда ҳам эсдан чиқиб қолади. Ташкилотлар раҳбарлари, касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари бу масалаларга йил бошида алоҳида эътибор қаратиб, жиддий ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди.