Эркинжон Турдимов савобталаб одамлар орқали менга ёрдам берди

Тақдир экан, касаллик туфайли биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Лекин айримларга ўхшаб дуч келганга нолимадим. Тикувчилик ҳунаримни ишга солиб, рўзғоримни бутлаб келдим.

Шукр ва яхши ният қилсанг, ҳаммасига эришаркансан. Давлатимиз раҳбарининг ногиронларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари менга куч-қувват берди. Мурожаатимга асосан Пўлатчи маҳалласида янги қурилган арзон уйлардан менга ҳам ажратишди. Бошланғич тўловини ҳам тўлаб беришди.

Турмушда кутилмаган ҳолатлар кўп бўларкан. Икки нафар вояга етмаган фарзандларимнинг усти-боши, еб-ичишига харажат қилиб, уй учун олинган кредит тўловларини амалга оширолмай қолдим. Охири вилоят ҳокими Э.Турдимовдан ёрдам сўрадим.

Ҳоким савобталаб одамлар орқали менга ёрдам берди. Нима қилсам экан, деб ич-ичимдан эзилиб юрганимда мушкулим осон бўлди, бир йиллик кредитимни тўлаб беришди. Энди қолганини ўзим эплайман.

Менга кўмаклашганларга раҳмат айтиш баробарида шундай меҳрибон давлат фуқароси бўлганлигимдан фахрланаман.

Севара Нормуродова,

Паст Дарғом тумани.