Эркинжон Турдимов ургутлик тадбиркорлар билан учрашди
- 07.08.2019 08:20
- 361
- Самарқанд

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Кенагас маҳалласида ургутлик тадбиркорлар билан учрашди.
- Очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад Ургутда тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, - деди вилоят ҳокими. - Ҳисоботларга тиркалган чиройли рақаму кўрсаткичлар ҳеч кимга фойда бермайди, ҳеч нарсага хизмат қилмайди. Амалда ҳам жиддий ўзгаришлар бўлсин, буни аҳоли турмуш фаровонлиги юксалиши ва даромади ошаётганида ҳам яққол сезсин.
Учрашувда тадбиркорлардан 50 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Айримларининг ўз вақтида ечим топишига эришилди. Қолган муаммоларни ҳал этиш учун бир ҳафта муддат белгиланди.
Теглар:
Ургут тумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- Бугун, 18:13
- Иқтисодиёт
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- 19/04, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 19/04, 16:06
- Маслаҳат