Эрон АҚШ билан келишувга тайёр.АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқа бошлади. Хитойга қарши божлар янада кескин оширилади. Рубль бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланди

🔹 Эрон Вашингтон конструктив позицияни эгаллаб, Эрон ядро дастурини тўлиқ йўқ қилишни талаб қилмаса, АҚШ билан бўлажак келишув шартлари бўйича муҳокамаларни бошлашга тайёрлигини билдирди.

🔹 Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шарани эртага, 17 май куни Бағдодга, араб давлатлари раҳбарлари саммитига таклиф қилди.

🔹 Tesla компаниясининг Cybercab ва Semi машиналари ишлаб чиқариши Трампнинг Хитойга божларни кескин ошириши таҳдиди остида. Эркин савдо тарафдори бўлган Tesla бош директори Илон Маск Трампдан янги тарифларни қайта кўриб чиқишни сўраган. Бироқ, бефойда. Вазият геосиёсий хавфларга нисбатан ҳатто қудратли компаниялар заифлигини кўрсатмоқда.

🔹 АҚШ Сурия шарқидан қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни давом эттирмоқда. Ўн кун аввал 70 дан ортиқ машинадан иборат биринчи карвон, уч кун аввал 200 дан ортиқ транспорт ва зирҳли техника чиқарила бошланди. Чиқиб кетиш тахминан икки ой давом этади.

🔹 Трамп Хитой товарларига 245 фоизгача божхона божлари киритиш билан таҳдид қилди. Бундан ташқари, Трамп 70 дан ортиқ давлатни Хитой иқтисодиётини изоляция қилишга кўндирмоқчи. Пекин, ўз навбатида, Америка Boeing самолёт ишлаб чиқарувчи компаниясидан маҳсулотлар импортини чеклаб, самолёт бутловчи қисм ва жиҳозлар сотиб олишни тақиқлади.

🔹 Жо Байден ўз лавозимини тарк этганидан сўнг биринчи марта оммавий нутқ сўзлади. У исмини тилга олмай туриб, Трампни танқид қилди. "100 кундан камроқ вақт ичида бу маъмурият шунчалик катта зарар ва вайронагарчиликларга олиб келдики - даҳшат", деди Байден. У асосан, Оқ уйнинг ижтимоий дастурлар ва давлат хизмати аппаратини қисқартириш, шунингдек, муҳожирларга нисбатан чораларини танқид қилган.

🔹 Рубль бу йил барча валюталарга қараганда долларга нисбатан мустаҳкамланди. Доллар Трамп бошлаган савдо уруши туфайли ларзага келган бўлса-да, рубль, аксинча, Россияга хос омиллар, жумладан, Марказий банкнинг рекорд даражадаги асосий курси томонидан қўллаб-қувватланди. 38 фоизга қимматлашган рубль нотинч вақтларда анъанавий равишда «хавфсиз бошпана» ҳисобланган олтиндан ҳам ўзди.

🔹 Трамп АҚШни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган ноқонуний мигрантларга пул тўлашга ваъда берди.

🔹 Мутахассислар бугун ва эртага ер юзини яна кучли магнит бўронлари қоплаши ҳақида огоҳлантирган.

Г.Холдорова тайёрлади.